• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда Муҳаммад Юсуф музейи очилди

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигига бағишланган адабиёт кунлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Муҳаммад Юсуф. Фото: img.uforum.uz

    Муҳаммад Юсуф. Фото: img.uforum.uz

    Давлат раҳбарининг 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, шоир туғилган кунини муносиб кутиб олиш, шоир хотирасига юксак эҳтиром кўрсатишга бағишланган адабиёт кунлари тадбири Марҳамат туманидан бошланди.

    Унда Қорақалпоғистон республикаси ва вилоятлардан келган таниқли адиблар, андижонлик ижодкорлар, адабиёт ихлосмандлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Адабиёт ва шеърият байрамига айланган тадбир қатнашчилари дастлаб Марҳамат туманидаги Қорақўрғон қишлоғидаги Муҳаммад Юсуф улғайган хонадонда, у таҳсил олган 25-умумтаълим мактабида бўлишди. Мазкур ўқув муассасасида «Муҳаммад Юсуф ҳамиша барҳаёт» мавзусида иншо ва мақолалар танлови ҳамда тасвирий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилди.

    – Тадбирларда нафақат Андижон, балки қўшни Фарғона ва Наманган вилоятларидан ҳам ўқувчи-ёшлар иштирок этди, – дейди 25-умумтаълим мактаби директори Умидахон Раҳматуллаева. – Адабиёт сайлига айланган тадбир ҳар бир иштирокчининг қалбида умрбод сақланиб қолади.

    Шу куни тумандаги «Турон» ўқув марказида мўъжаз хотира хиёбони ҳамда Муҳаммад Юсуф музейининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М. Аҳмедов, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, шоира Мунаввара Тошпўлатова ва бошқалар Муҳаммад Юсуф ижоди, унинг юксак инсоний фазилатлари хусусида сўз юритди. Шоир шеърларидан намуналар ўқилди. Марҳамат қурилиш ва индустриал касб-ҳунар коллежида «Ўзбек адабиётида Муҳаммад Юсуф ижодининг ўрни» мавзусида илмий анжуман ўтказилди.

    – Муҳаммад Юсуф ижодида Ватан мавзуси алоҳида аҳамият касб этади, – дейди Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом. – Бу мавзу содда, самимий сатрларда шундай юксак пардаларда тараннум этиладики, асло бефарқ ўқиб бўлмайди.

    Адабиёт байрами доирасида Шаҳрихон туманидаги сўлим Мингчинор дам олиш масканида «Муҳаммад Юсуф – миллий тикланишнинг толмас куйчиси» деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Фарғона водийси ёш ижодкорларининг «Шаҳрихонсой мавжлари» анжумани ҳамда Республика Ёзувчилар уюшмасининг «Истеъдод мактаби» анжуманининг минтақавий босқичи ҳам ўтказилди.

    Тадбирларда ёш ижодкорлар ўз истеъдод ва маҳоратини намойиш этди. Бир гуруҳ ёш ижодкорлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

    Адабиёт кунларининг якуний тадбири Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театрида бўлиб ўтди.

    Таниқли санъаткорларнинг концерти, шоир шеърлари билан айтилган қўшиқлар барчада катта таассурот қолдирди.

    19.04.2014, 12:29   Изоҳ (0)   18260
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» аэропортларида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

    19.04.2014, 09:00

    2014 йилнинг 1-чорагида халқаро молия институтларидан Ўзбекистонга 150 млн доллар маблағ жалб этилди

    18.04.2014, 15:20

    Май ойида «Ўзбектелеком» GSM-оператор яратиш учун тендерлар эълон қилади

    18.04.2014, 10:55

    Йил охиригача Қашқадарёда 2 та компрессор станцияси ишга туширилади

    17.04.2014, 16:35

    Реконструкциядан чиққан Ботаника боғи 1 май куни расман очилади

    17.04.2014, 14:04

    Тошкент аэропортида аравачалар учун жетонлар бекор қилинди

    17.04.2014, 13:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    41 йил ўтиб: “Санта-Барбара” сериалининг юлдузлари бугун қандай кўринишда? 

    Кино | 30 июл, 21:25

    Шимолий Корея Трампдан ўзини ядро клубига қабул қилишни талаб қилди

    Дунё | 30 июл, 21:15

    Самарқанд вилоятида камбағаллик даражаси етти ойда 1,1 фоизга қисқарди

    Ўзбекистон | 30 июл, 21:05

    Италияда полиция дронлар ёрдамида пляждаги ўйинчоқ тимсоҳни уч кун излади

    Дунё | 30 июл, 20:55

    Туғма юрак нуқсони билан туғилган, Америкага атиги 20 доллар билан келиб, миллиардерга айланган Арнольд Шварценеггернинг мураккаб ҳаёт йўли

    Шоу-бизнес | 30 июл, 20:40

    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

    Реклама | 30 июл, 19:30

    Ўзбекистонда учта банкни хусусийлаштириш кейинги йилларга қолдирилди

    Ўзбекистон | 30 июл, 20:27

    Расман. Аббосбек Файзуллаев — “Башакшеҳир” футболчиси (видео)

    Спорт | 30 июл, 20:18

    Павел Дуров “crypto” username учун 25 млн доллар таклиф этилганини маълум қилди

    Дунё | 30 июл, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.