• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    2014 йил биринчи чорагида Ўзбекистон ЯИМ 7,5 фоизга ўсди

    2014 йил 18 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари муҳокамасига ва шу йил 17 январда республика Ҳукуматининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устуворликларини амалга оширишни баҳолашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: photokaravan.com

    Фото: photokaravan.com

    Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 7,5 фоизга ўсди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 8,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,2 фоизга, хизматлар кўрсатиш 11,8 фоизга кўпайди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2% миқдорида профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрлардан ошмади.

    Саноат тармоқларини ривожлантириш устуворликларини амалга ошириш, шунингдек, ички талабни мувозанатли рағбатлантириш ва ички бозорни рақобатбардошли маҳаллий маҳсулотлар ва хизматлар билан янада тўлиқроқ тўлдириш чора-тадбирлари истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 12,8 фоизга, чакана товар айланмаси ҳажми 14,3 фоизга ва хизматлар кўрсатиш ҳажми 9,1 фоизга кўпайишига кўмаклашди. Саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида истеъмол маҳсулотлари улуши 2013 йилнинг биринчи чорагидаги 29,5 фоиз ўрнига 34,4 фоизгача кўпайди.

    «Соғлом бола йили» Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни молиялаштиришга жорий йилнинг биринчи чорагида барча манбалар ҳисобига қарийб 1 триллион сўм миқдорида маблағ йўналтирилди.

    Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар фақат жорий йилнинг биринчи чорагида кичик бизнеснинг 7,3 мингта янги субъектларини ташкил этишга кўмаклашганлиги қайд этилди. Ҳисоботларни алоқанинг электрон йўллари бўйича топширишнинг юзма-юз алоқасиз шаклларини фаол жорий этиш натижасида бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари солиқ ҳисоботларининг 95 фоизини, статистика ҳисоботларининг 88,6 фоизини электрон шаклда топширмоқда. Божхона юк декларацияларининг 95 фоизга яқини электрон усулда расмийлаштирилмоқда.

    Мажлисда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш, шунингдек, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари»ни амалга ошириш юзасидан протокол топшириқлари бажарилишининг ҳолати пухта таҳлил қилинди. Кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг биринчи чорагида ўзлаштирилган капитал қўйилмалар ҳажми 12,4 фоизга ўсди. Ўзлаштирилган капитал қўйилмалар таркибидаги хорижий инвестициялар ва кредитлар улуши 23,3 фоизгача кўпайди. 510 та янги объект фойдаланишга топширилди, 37 та йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тугалланди. Инвестиция фаоллигининг ўсиши қурилиш-пудрат ишлари ҳажмлари 15,5 фоизга кўпайишига кўмаклашди.

    Маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва ташқи сотиш бозорларини диверсификациялаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар жорий йилнинг биринчи чорагида экспорт ҳажмлари 8,4 фоизга ўсишини таъминлаганлиги алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, мажлис қатнашчилари олдига маҳсулотлар экспорти турлари ва ҳажмларини кенгайтириш, ташқи бозорларда уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш учун комплекс амалий чора-тадбирлар кўриш вазифаси қўйилди.

    Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 63,5 миллиард сўмлик ишлар бажарилди. Замонавий технологиялар бўйича кенг полосали 150 километр тола-оптик тармоқлар ётқизилди.

    Мажлисда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш, шунингдек, қишлоқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича ҳудудий дастурларнинг бажарилиши ҳолатини ҳар томонлама таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан тасдиқланган 2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини ошириш дастури доирасида жорий йилнинг бошидан бошлаб 227,9 мингта янги иш ўрни, улардан 137 мингтаси ёки 60,3 фоизи қишлоқ жойларда ташкил этилганлиги қайд этилди.

    19.04.2014, 15:08   Изоҳ (0)   6857
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» аэропортларида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

    19.04.2014, 09:00

    2014 йилнинг 1-чорагида халқаро молия институтларидан Ўзбекистонга 150 млн доллар маблағ жалб этилди

    18.04.2014, 15:20

    Май ойида «Ўзбектелеком» GSM-оператор яратиш учун тендерлар эълон қилади

    18.04.2014, 10:55

    Йил охиригача Қашқадарёда 2 та компрессор станцияси ишга туширилади

    17.04.2014, 16:35

    Реконструкциядан чиққан Ботаника боғи 1 май куни расман очилади

    17.04.2014, 14:04

    Тошкент аэропортида аравачалар учун жетонлар бекор қилинди

    17.04.2014, 13:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёнинг 15 та давлати ТИВ раҳбарлари Фаластин давлатини тан олиш жараёнини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 30 июл, 23:50

    Биатлон бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Покистон тоғларида ҳалок бўлди

    Дунё | 30 июл, 23:30

    Трамп украиналик қочқинларга уруш тугагунча АҚШда қолишга рухсат берди

    Дунё | 30 июл, 23:15

    Ҳиндистонда 12 йил аввал ишланган фильмнинг финали сунъий интеллект орқали яратилади ва қайта намойиш этилади

    Кино | 30 июл, 23:01

    ChatGPT’да бепул репетитор режими пайдо бўлди

    Дунё | 30 июл, 22:50

    Нозимахон Давлетова Президент администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти этиб тайинланди

    Ўзбекистон | 30 июл, 22:18

    Ғазода бир килограмм шакар нархи 100 долларгача кўтарилди

    Дунё | 30 июл, 22:05

    “Манчестер Юнайтед” Онана ўрнига муносиб номзод топди

    Спорт | 30 июл, 21:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.