19 апрель, шанба куни эрталаб Папуа-Янги Гвинеядаги Бугенвил оролининг ғарбий қирғоқларида 6,9 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати сайти маълумотига таяниб «РИА Новости» хабар берди.
Ерости силкинишлари шанба куни маҳаллий вақт билан соат 11:04 (Тошкент вақти билан 06:04)да қайд этилган. Эпитцентр оролнинг марказий қисмидаги Пангун шаҳридан 62 км жануби-ғарбда жойлашган. Зилзила ўчоғи 45 километр ер тубида бўлган.
Қурбонлар ва вайроналар ҳақида хабар берилмаган. Цунами хавфи эълон қилинмади.
Папуа-Янги Гвинея «Тинч океан олов ҳалқаси»нинг бир қисми ҳисобланиб, юқори сейсмик фаолликка эга.
Изоҳ (0)