16 апрель куни Москва кафеларидан бирининг мижозлари ҳайратга тушишди – уларга официант сифатида таниқли хонанда ва актриса Вера Брежнева хизмат қилди. Бу ҳақда Mail.ru хабар қилади.
Жозибадор хонанда вақтинчалик ўз касбини ўзгартириб, ёшлик дамларини эсга олиб, пештахта ортидан жой эгаллади, дейилади хабарда.
Вера Брежнева Tea Cupcake кафеси меҳмонлари билан ширин муомала қилиб, уларга қаҳва ва ширинликлар келтириб берди. Муассаса бекалари Мария Зайцева ва Анастасия Дубакина ўз блогларида ёзишларича, Вера бу ишни жуда яхши уддалаган. У ҳисоб-китобни ҳам қойилмақом олиб борган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари кафенинг ушбу акцияси жуда яхши чиққанлигини эътироф этишган. Кафе бекалари эса бунга жавобан хонанданинг келиши «сюрприз» бўлганлигини ёзишган.
Хабарда келтирилишича, Вера Брежнева ўзининг дугоналаридан ўрнак олиб, яқин орада ресторан ёки кафе очиши ҳам мумкин.
Хабарингиз бор, хонанда 12 апрель куни Тошкентдаги «Туркистон» саройининг ёзги майдонида Samsung Galaxy S5 флагман смартфонининг тақдимот маросимида ҳам иштирок этган.
Изоҳ (0)