Миржалол Қосимов ҳозирда миллий терма жамоага янги номзодларни изламоқда. Аниқроғи, республика бўйлаб 50 дан ортиқ футболчиларни у турли кўрикдан ўтказмоқчи. Ушбу футболчилар орасида Биринчи лига вакиллари ҳам бор, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Терма жамоа бош мураббийи навбатдаги Олий лига учрашувларини ҳам бевосита стадионлардан кузатишни режалаштирган. Режада «Олмалиқ», «Металлург», «Бухоро» ва «Қизилқум» каби клублардан футболчилар терма жамоага таклиф этилиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 4 апрель куни Миржалол Қосимов «Бунёдкор» клубидаги фаолиятини тўхтатгани эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)