LG Electronics компанияси LG Kompressor технологияли чангютгичларни тақдим этди. LG’нинг деярли барча янги чангютгичларига қўйилган LG Kompressor технологиясининг ишлаш принципи жуда осон. Бу технология ғоясига кўра, махсус контейнерга тушган чанг зичланади, шунинг учун ҳам контейнер бўшатилаётганда чанг хона бўйлаб тарқалмайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Чангютгич ишга туширилганда чанг махсус паррак айланаётган контейнерга йиғилади. Паррак табиий равишда чангни контейнернинг тик (вертикал) деворига икки томонлама зичлаб беради. Натижада жипслашган иккита брикет ҳосил бўлади. Бундан ташқари, супуриндиларнинг зичлашиши туфайли, янги LG Kompressor чангютгичларининг контейнерлари одатийларидан тўрт баробар сиғими каттароқ.
LG Kompressor технологияси «Турботциклон» тизими билан ишлаганлиги туфайли аъло сифатга эришилмоқда. Бу тизим тозаланаётган чангни контейнерда қоладиган супуриндиларга ва филтрлар орқали ташқарига чиқариладиган ҳавога ажратади. Айнан «Турботциклон» тизими ва марказдан қочирма кучлар туфайли йирик чанг заррачалари майдаларидан ажралади, бу эса чангютгичга доимий юқори тозалаш қувватини, шунингдек, ҳавонинг филтрлаш тизимига тушгунига қадар олдиндан тозаланишини таъминлаб беради.
Тизимнинг самарали ишлашида, шунингдек, HEPA 13 гипоаллерген филтр ҳам алоҳида ўрин тутади. Бу филтр чангни ташқарига ўтишидан тўрт босқичли ҳимоялайди ҳамда аллергенлар, вируслар ва бошқа хавфли заррачаларнинг ушланиб қолинишини таъминлайди. Бунинг устига, янги ишлаб чиқилган жипс тузилмали кўп қатламли кўмирли филтр ёқимсиз ҳидларнинг тарқалишига йўл қўймайди.
LG’нинг янги чангютгичларида ҳаттоки двигательга ҳам филтрлар ўрнатилган. Улар двигательни ҳам чангдан тозалаб, бу билан жиҳознинг узоқ муддат хизматга яроқлилигини таъминлаб беради. Ўзбекистон бозорига тақдим этилган, хоналарни қулай ва сифатли йиғиштиришга мўлжалланган барча VC83202UHA, VK8810HUMR, VK89304HUM моделлари юқорида баён этилган сифатларга эга.
Таъкидлаш жоиз, LG Kompressor чанютгичлари Россиянинг Болалар аллергологлари ва иммунологлари ассоциацияси томонидан ижобий баҳоланган.
Реклама асосида. Матн: LG
Шунингдек, LG ҳақидаги янгиликларни компаниянинг Facebook, «Одноклассники» ижтимоий тармоқлари ҳамда YouTube, Мовер ва МйТубе сайтларидаги саҳифаларидан билишингиз мумкин.
Изоҳ (0)