Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Билл Клинтон ўзи президент бўлган вақтда ишлатган компьютер 2014 йил 17 апрель куни онлайн-аукционда сотилди. Харидорнинг исми ошкор этилмайапти. Agence France-Presse’нинг хабар беришича, Клинтон ушбу лептоп орқали 1998 йили АҚШ тарихидаги биринчи президенти э-маилъини ёзган.

Билл Клинтон. Фото: Reuters

Билл Клинтон. Фото: Reuters

Клинтон лептопдан, асосан, америкалик астронавтларга хат ёзиш ва суратларни сақлаб қўйиш мақсадида фойдаланган. Президентнинг ёзишмалари ҳам, суратлари ҳам компьютер ички хотирасида сақланиб қолган.

Билл Клинтон фойдаланган ушбу Toshiba Satellite Pro ноутбуки техник томондан ҳеч қандай ўзига хосликка эга эмас, бироқ коллексионерлар учун қизиқарли бўлиши мумкин, деб ёзади «Кун».

Исми ошкор этилмайотган шахс томонидан 60 минг 667 долларга сотиб олинган ноутбукни онлайн-аукционга Бостон аукцион уйи қўйган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаси ҳафта 42 даражагача иссиқ бўлади
Маҳаллий
Тошкентда йўлнинг қатнов қисмида пранк уюштирган йигитлар иши судга оширилди
Дунё
Дунё бўйлаб миллионерлар сони сезиларли даражада камайди