Тошкентда қиличбозлик бўйича бўлиб ўтаётган Ўзбекистон очиқ чемпионатида шпага баҳслари ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди. Бу Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Эркаклар ўртасида ўтказилган яккалик баҳсларда Олег Соколов олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Алексей Тишко кумуш, Роман Александров ва Жавоҳир Нурматовлар эса бронза медални қўлга киритди.
Хотин-қизлар мусобақасида Гулмира Зияевага тенг келадиган рақиб топилмади. Иккинчи ўринни Вероника Решкова банд этган бўлса, кучли учликни Малика Ҳакимова якунлаб берди. Жамоавий баҳсларда эркаклар ўртасида «Тошкент-1» жамоаси ғолибликка эришди. Хотин-қизлар мусобақасида эса «Навоий-1» жамоасига тенг келадиган топилмади.
Бугун, 17 апрель куни рапира йўналиши бўйича яккалик баҳслари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)