Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг бешинчи турида Саудия Арабистонининг «Ал-Фотиҳ» жамоаси билан баҳслашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

«Бунёдкор»—«Ал-Фотиҳ» учрашувида. Фото: ЎзА

«Бунёдкор»—«Ал-Фотиҳ» учрашувида. Фото: ЎзА

«Б» гуруҳидаги мазкур учрашувда ғалаба қозониш ҳар икки жамоа учун муҳим эди. «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтган баҳснинг дастлабки дақиқаларидан ҳужумкор ўйин намойиш этган Александр Волков шогирдлари биринчи бўлимнинг 42-дақиқасида ҳисобни очди. Воҳид Шодиев томонидан оширилган тўпни Олег Зотеев рақиб дарвозасига аниқ жойлади – 1:0.

«Бунёдкор»—«Ал-Фотиҳ» учрашувида. Фото: ЎзА

«Бунёдкор»—«Ал-Фотиҳ» учрашувида. Фото: ЎзА

Иккинчи бўлимда ҳам футболчиларимиз майдонда фаол ҳаракат қилди. Шунга қарамай, учрашувнинг 69-дақиқасида «Ал-Фотиҳ» жамоаси аъзоси Дорис Саломо, орадан тўққиз дақиқа ўтиб Ҳамдан ал Ҳамдан «Бунёдкор» дарвозасига биттадан тўп киритди. Бироқ, фақат ғалаба учун майдонга тушган тошкентлик чарм тўп усталари 84-дақиқада Воҳид Шодиевнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Ўйин якунланишига беш дақиқа қолганда Алибобо Раҳматуллаев «Бунёдкор»нинг ғалаба тўпини киритди – 3:2.

«Бунёдкор»—«Ал-Фотиҳ» учрашувида. Фото: ЎзА

«Бунёдкор»—«Ал-Фотиҳ» учрашувида. Фото: ЎзА

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Эроннинг «Фулад Хузистон» жамоаси ўз майдонида «Ал-Жаиш»(Қатар)ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва муддатидан олдин плей-офф босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ғалабадан сўнг очколар сонини бештага етказган «Бунёдкор» жамоаси гуруҳда ҳамон учинчи поғонада бормоқда. Мусобақа қоидасига кўра, дастлабки икки поғонани эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига йўлланма олади.

«Бунёдкор» футболчилари гуруҳдаги сўнгги учрашувни 23 апрель куни сафарда «Ал-Жаиш» жамоасига қарши ўтказади. Унинг натижасига кўра, плей-офф босқичида курашни давом эттирадиган иккинчи жамоа аниқланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Исроил—Миср чегарасидаги отишма, қабрларга қадалган байроқлар, Rally Мuynak’да ёниб кетган автомобиль — ҳафта суратлари
Дунё
Ражаб Тоййиб Эрдўғон парламентда қасамёд қилиб, Туркия президенти лавозимига киришди
Дунё
Пригожин Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер”чиларнинг Бахмутдан чиқиш йўлини миналаб ташлаганини айтди