Украина Олий радаси Қрим ва Севастополни «босиб олинган ҳудуд» деб эълон қилган қонунни қабул қилди. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.
Қонун лойиҳасини 228 депутат ёқлаб овоз берди (энг камида 226 овоз талаб этилади). Унга кўра, «Украина ички сувлари ва ҳудудий денгизи, ҳудудий денгиз доирасидаги сув ости майдони ва ҳаво бўшлиғи ҳам» шундай ҳудуд деб эътироф этилади.
Қонунда «Украина паспортига эга бўлган ва Қримда рўйхатдан ўтмаган фуқаролар Қрим билан чегарани эркин кесиб ўтишлари мумкин»лиги қайд этилган. Шунингдек, Киев «РФ фуқаролигига ўтиш»ни тан олмайди.
Қонунга кўра, Қримда иқтисодий фаолият бўйича масалалар алоҳида қонунчилик ҳужжати билан тартибга солинади, у, парламентдагиларнинг айтишича, кейинроқ қабул қилинади.
Изоҳ (0)