Beeline алоқа оператори халқаро интернет-канал сиғими сониясига 2,2 Гигабитгача оширилганлиги ҳақида хабар берди.
— Сўнгги йил мобайнида муваффақиятли амалга ошган тармоқнинг кенгайиши алоқа каналларига янги талаблар қўяди. — дейди компаниянинг техник директори Денис Котляренко. — Бутун мамлакат бўйлаб база станциялари сонининг ўсиши, мамлакат ҳудудларида 3G технологияларининг ривожланиши — интернет-канал ҳажмини 20 фоиздан ортиққа оширишимизга сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввал «Билайн» халқаро интернет-каналининг сиғими 1,8 Гбит/с ни ташкил қилган.
Изоҳ (0)