Тошкент вилояти Чиноз туманида истиқомат қилувчи аёл тамаки чекиб ухлаб қолган. У ёнишни бошлаган гилам устига йиқилиб тушганида хона тутун билан қопланган эди. Қўшнилари ўт ўчирувчиларга қўнғироқ қилган, бироқ кеч бўлган — кашанда аёл ҳалок бўлган, деб ёзади «Правда Востока» газетаси.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси муҳандиси Анвар Худойқуловнинг маълум қилишича, Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи аёлнинг уйи деярли зарар кўрмаган — фақатгина ярим метр майдон ёнган. Аммо уй эгаси турли даражадаги куйиш жароҳатини олган. Ёнғин тамаки маҳсулоти туфайли юз бергани учун аёл чекишни ташлаш ҳақида ўйламоқда, дейилади хабарда.
Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи фуқаро сигарет чекиш ниятида гугурт ёққан, бироқ хонада тарқалган газ туфайли аланга пайдо бўлган. Оқибатда бу фуқаро ва унинг рафиқаси турли даражадаги куйиш жароҳатини олган ҳамда шифохонага жойлаштирилган. Маълум бўлишича, газ қувурининг уланган жойи яроқсиз ҳолатда бўлган, оила аъзолари эса буни сезмаган.
Изоҳ (0)