Тошкент вилояти Чиноз туманида бир уйнинг 90 квадрат метри исириқ туфайли ёниб кетди. Уй эгаси гриппга қарши профилактика мақсадида исириқ тутатган. Бироқ уй тутун билан қопланганидан сўнг оила аъзолари идишдаги исириқ қолдиғини ўчиришни унутган, натижада ёнғин келиб чиққан, деб хабар бермоқда «Правда Востока» газетаси.
«Энди хонадон эгалари уйини қайта тиклашга узоқ вақт керак бўлади», — дейилади хабарда.
Шу каби вазиятлардан халос бўлиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси аҳолидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни ҳамда эътиборлироқ бўлишни сўрайди.
Изоҳ (0)