13 апрель куни Россия чемпионатининг навбатдаги турида Махачқалъанинг «Анжи» клуби «Локомотив» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу учрашувдан сўнг клуб расмий сайтига интервью берар экан, «Анжи» бош мураббийи Гаджи Гаджиев ўзбекистонлик Одил Аҳмедов ҳақида ҳам гапириб ўтган. Бу ҳақда клуб сайти маълумотига асосланиб Sports.uz хабар берди.
Аввалги ўйиндаги йирик ғалабадан кейин бу учрашув осон бўлмас эди. Биз «Локомотив»ни жуда яхши ўрганган эдик. Шунга кўра аниқ тактика остида ўйнадик ва бу ишимиз самара берди. Олдинда ҳали «Зенит» билан ҳам ўйин турибди. Одил Аҳмедов жуда иқтидорли футболчи. "Динамо"га қарши кечган учрашувда учта голли ҳужумда иштирок этган ва ҳимояда ажойиб ўйин намойиш қилган эди. Бугун ҳам унинг ўйини жамоамизга ёрдам берди», — дейди мураббий Гаджи Гаджиев.
Изоҳ (0)