Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10-апрелдаги ПҚ-2163-сонли қарорига кўра, Исмаилов Жаҳонгир Гафурович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ДТМ сайти хабар берди.
Аввалроқ, интернет нашрларида ДТМнинг собиқ раҳбари Баҳром Маҳмудович Исмоилов ўрнига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабарлар берилган эди. Бироқ бу маълумотлар расман тасдиқланмаган эди.
Изоҳ (0)