Халқаро Олимпия қўмитаси ижроқўмнинг июль ойида ўтказиладиган навбатдаги йиғилишида Покистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ)ни ташкилот аъзолигидан четлаштириш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Бунга сабаб сифатида Покистон ҳукуматининг МОҚ ва мамлакат спорт федерацияси ишига аралашуви кўрсатилмоқда. Бу ҳақда ХОҚ расмий сайти хабарига таяниб Sport.mail.ru маълум қилди.
Аввалроқ, ХОҚ Покистон Миллий Олимпия қўмитасига 2013 йил 1-декабргача муддат белгиланган эди. Бу муддат ичида МОҚ ва спорт федерацияси уларнинг бошқарувида мамлакат ҳукуматининг иштироки йўқлигини исботлаши лозим эди.
10 апрель, пайшанба куни ХОҚнинг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати сўзида турмаган бўлса-да, Покистон Миллий Олимпия қўмитасига музокара олиб боришни таклиф қилган. Покистон МОҚ мамлакат спорт ташкилотларининг ҳукуматдан мустақиллигини кафолатламаса, ХОҚ июль ойида Лозаннада бўлиб ўтадиган йиғилишда Покистонни Олимпия ҳаракатидан четлаштиради.
Дисквалификация покистонлик спортчилар Олимпия ўйинларида иштирок эта олмаслигини англатади.
Изоҳ (0)