13 апрель куни Тошкент вилояти Пскент шаҳридаги «Южный» полигонида драг-рейсинг бўйича мусобақа босқичи бўлиб ўтади. Унда Қозоғистоннинг бир гуруҳ ҳаваскор «драгчилари» ҳам қатнашади. Бу ҳақда iDrive.kz хабар берди.
Маълум бўлишича мусобақага жами саккизта машина ва мухлислар гуруҳи йўл олади.
Қозоғистонликлар жуда қисқа вақт — икки ҳафта ичида мусобақага тайёргарлик ишларини олиб бориб, машиналарни автовозларга юклаган ва Ўзбекистонга жўнатган.
Изоҳ (0)