Украина ва унинг атрофида вазият жиддийлашгани сабабли НАТО Қора денгизга ўз кучларини киритишни жадаллаштирди. Яқин орада ҳудудда қудратли ҳарбий гуруҳ юзага келади, деб ёзади Vesti.ru.
10 апрель куни Қора денгизга АҚШ Ҳарбий денгиз кучларига қарашли, бортида Aegis ракетага қарши тизими бўлган «Дональд Кук» эсминеци кириб келди. Маълумотларга кўра, 11-апрелда денгизга яна «Дюпюи-де-Лом» катта разведкачи кемаси етиб келади, дея хабар қилади «Россия 24» телеканали. Шунингдек, 14-апрелда Франция ҲДКга тегишли «Дюплекс» эсминеци ҳам киритилиши ҳақида хабарлар мавжуд.
Франция ҲДКнинг «Ализе» қутқарувчи кемаси март ойининг охиридан буён Қора денгизнинг жануби-ғарбий қисмида эканлиги инобатга олинса, 2008 йилдан буён биринчи марта Қора денгиз ҳавзасида, Россия чегараси яқинида НАТОнинг қудратли ҳарбий денгиз кучлари йиғилмоқда, дейилади хабарда.
Қора денгизда Американинг Aegis тизимли жанговар кемаси пайдо бўлишини Россия Мудофаа вазирлиги АҚШнинг ўз кучларини Россия ҳудудига максимал даражада яқинлаштиришга интилиши сифатида баҳоламоқда.
Изоҳ (0)