Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида шахмат бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган ФИДЕ Гран-Присида ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова турнирда учинчи рақам остида сараланган Чжао Сюе (Хитой)ни оқ доналарда ўйнаб мағлуб этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Биринчи турда бўлгани каби, иккинчи турда ҳам олтита партиянинг фақатгина биттасида дуранг натижа қайд этилди. Иккинчи турнинг фарқли томони, унда Хоу Ифан (Хитой) ва Татяна Косинсева (Россия) қора доналарда ўйнаб зафар қучди (биринчи турда оқ доналарда ўйнаган беш нафар спортчи ғалаба қозонди).
Қуйида иккинчи тур натижалари берилган:
- Нафиса Мўминова (Ўзбекистон) — Чжао Сюе (Хитой) — 1-0
- Батчимег Тувшинтугс (Мўғилистон) — Хоу Ифан (Хитой) — 0-1
- Нана Дзагнидзе (Грузия) — Анна Музичук (Словения) — 0,5-0,5
- Катерина Лагно (Украина) — Олга Гиря (Россия) — 1-0
- Антоанета Стефанова (Болгария) — Анна Ушенина — (Украина) — 1-0
- Александра Костинюк (Россия) — Татяна Косинсева — (Россия) — 0-1
Изоҳ (0)