Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистонда Тошкент—Чимкент автомобиль трассаси реконструкция қилинади, дея хабар бермоқда Чимкент шаҳар маъмурияти (акимати).

Фото: капитал.кз

Фото: капитал.кз

Gazeta.uz’нинг ёзишича, Ғарбий Европа—Ғарбий Хитой халқаро транзит коридорининг бир қисми ҳисобланган Тошкент—Чимкент трассаси салкам 40 йилдан бери Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғлайди. У 1970 йилларнинг ўрталарида қурилган ва ундан фойдаланиш муддати тугаганига анча бўлган.

«Йўлларни реконструкция қилиш бўйича танлов ўтказилди, ғолиблар ҳам аниқланган бўлиб, бу билан хориж компаниялари шуғулланади. Улар ишга киришди. Қурилиш ишлари бир неча босқичдан иборат ва улар 2016 йилда якунига етади», – дейди Қозоғистон автомобиль йўллари корхонаси директори вазифасини бажарувчи Нурлан Қасимбаев.

«Кун» маълумотларига кўра, Осиё Тараққиёт банки томонидан молиялаштирилаётган лойиҳага асосан, Тошкент—Чимкент трассасининг бир қисми цементбетон қопламали ва тўрт полосали ҳаракат учун мўлжалланган бўлади. Ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, автомобилларнинг қарама-қарши йўлга чиқиб кетишларига имкон бермайдиган тўсиқлар ўрнатилади.

Шунингдек, реконструкция ишлари олиб бориладиган участкада чорраҳа (развязка) ва бешта кўприк қурилиши режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Бишкекда сув танқислиги кескинлашди: хусусий ҳаммомлар, автомойка ва бассейнлар ёпилмоқда
Маҳаллий
Тошкентда автобус ва Cobalt иштирокидаги ЙТҲнинг сабаби маълум бўлди
Тожикистон
Депортация ўрнига урушга: Россия расмийлари Тожикистон фуқаросини мажбуран фронтга жўнатмоқчи