Украинада кечаётган ҳозирги таназзул кўп жиҳатдан Европа томонидан амалга оширилган хато ҳаракатлар оқибати бўлди, деб ҳисоблайди Россиянинг Европа Иттифоқидаги доимий вакили Владимир Чижов. У Европарламентда шундай баёнот билан чиқиш қилди, дея хабар қилади «ИТАР-ТАСС».
Чижовнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг Евроиттифоқ билан ассоциация қилиши ҳақидаги битимни тайёрлашда ҳамда «Шарқий ҳамкорлик» дастурида бир қатор қўпол хатоларга йўл қўйилган. Хусусан, Украинанинг турли ҳудудлари ўртасидаги ҳамда мамлакат сиёсий кучлари орасидаги келишмовчиликлар инобатга олинмаган.
«Бу фарқларни инобатга олмасдан, яна Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш ваъдасини бермасдан туриб, Украинани Иттифоқ билан ассоциация жараёнига жалб этишга уринишди. Буларнинг барчаси Украина жамиятидаги ҳозирда кузатилаётган парчаланишга олиб келди», – деди Россиянинг доимий вакили.
Изоҳ (0)