Навоий вилояти Нурота туманида 10 апрель куни соат 13:16 да 2,5 магнитудали зилзила кузатилди. Бу ҳақда Тошкент сейсмостанцияси «Дарё»га хабар берди.
Зилзила эпицентри Навоий вилоятидаги Нурота шаҳридан 10 км масофада жойлашган.
Қўшимча (15:13). Хабарнинг аввалги кўринишида зилзила Тошкентда кузатилганлиги ҳақида ёзилган эди. Зилзила Тошкентда эмас, Навоий вилоятида кузатилганлиги сабаб хабарга ўзгартириш киритилди. Бунинг учун муштарийлардан узр сўраймиз.
Изоҳ (0)