Плей-офф мусобақасида теннис бўйича Ўзбекистон термаси «Дэвис Кубоги»нинг жаҳон гуруҳига чиқиш учун Австралия жамоаси билан беллашади. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Плей-офф матчига қуръа ташлаш маросими 8 апрель, сешанба куни, Лондонда ўтказилди.
Учрашувлар 2014 йилнинг 12—14 сентябрь кунлари Австралияда ўтказилади. Ғолиб жамоа 2015 йил мавсумида «Дэвис Кубоги»нинг жаҳон гуруҳига чиқиш йўлланмасига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон лигасининг плей-оффига йўлланмани Хитойнинг Тянжин шаҳрида ўтган теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионатида мезбонларни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)