Чемпионлар лигаси чорак финалидаги «Боруссия» ва «Реал» клублари ўртасида кечган жавоб учрашувида дортмундликлар ажойиб ўйин намойиш этиб, 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Аммо бу ғалаба Юрген Клопп учун етарли бўлмади, деб хабар берди Uff.uz.
Иккала гол муаллифи ҳам «Боруссия» футболчиси Марко Ройс бўлди. Учрашувда 2:0 ҳисоби қайд этилди, аммо ярим финалга «Реал» чиқди.
Шунингдек, 8 апрель куни Европа Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган «Челси»—«ПСЖ» учрашуви ҳам бўлиб ўтди ва лондонликлар 2:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.
Uff.uzнинг ёзишича, ўйиннинг 18-дақиқасида Эден Азар ўрнига майдонга тушган Шюррле ҳисобни очди — 1:0. Иккинчи голни ўйин якунланишига 3 дақиқа қолганида Демба Ба киритди.
Якунда умумий ҳисоб 3:3 ни ташкил этди ва «Челси» ярим финалга чиқди.
Изоҳ (0)