8 апрель куни Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг чорак финал — жавоб учрашувларига старт берилади. Uff.uz маълум қилишича, сешанба оқшомида футбол ишқибозлари ҳукмига бир-биридан қизиқарли бўлган иккита ўйин тақдим этилади.
Уларнинг бири Германиянинг Дортмунд шаҳрида маҳаллий «Боруссия» ҳамда Мадриднинг «Реал» жамоалари ўртасида кечади.
Гарчи, бу клубларнинг биринчи ўйинида 3:0 ҳисоби қайд этилган бўлса-да, жавоб баҳсида ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин. Таъкидлаш жоиз, ушбу учрашувда «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Рональдунинг майдонга тушиши сўроқ остида турибди.
Иккинчи учрашув эса Лондон шаҳрида ўтказилади. Биринчи ўйинда мағлубиятга учраган «Челси» жамоаси Франция гранди бўлган «ПСЖ» клубини кутиб олади.
8 апрель, сешанба кунги икки ўйин ҳам Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.
«Спорт» телеканалидаги манбамиз хабарига кўра, Тошкент вақти билан 23:45 да «Челси»—«ПСЖ» ўйини тўғридан-тўғри эфирга узатилади. «Боруссия»—«Реал» ўйини эса тунги соат 02:00 да намойиш қилинади.
Изоҳ (0)