Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги футбол бўйича Осиё чемпионати (У-16) финал босқичига 6 апрель куни қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси «C» гуруҳидан жой олди. Гуруҳда ўзбекистонликларга Қувайт, КХДР ва Непал терма жамоалари қаршилик кўрсатади.
Қуйида қуръа натижалари келтирилган:
Осиё чемпионати (У-16):«А» гуруҳи:
- Таиланд
- Жанубий Корея
- Уммон
- Малайзия
«Б» гуруҳи:
- Япония
- Австралия
- Хитой
- Гонконг
«С» гуруҳи:
- Ўзбекистон
- Кувайт
- КХДР
- Непал
«Д» гуруҳи:
- Ерон
- Сурия
- Саудия Арабистони
- Қатар