«Тетрис» ўйинининг 30 йиллик юбилейи филаделфиялик юзлаб ишқибозлар томонидан ўзига хос тарзда нишонланди – улар ўйиннинг «улкан» версиясини ўйнашди. Бу тўғрида Associated Press хабарига асосланиб TJournal маълумот берган.
Жорий йилнинг 5 апрель куни Филадельфияда дунёдаги энг йирик «Тетрис» ўйини ўйналди. «Тетрис»нинг Twitter’даги расмий аккаунтида таъкидланишича, ўйин «экрани» сифатида 29 қаватли Cira Centre биноси танланган, унинг баландлиги эса 133 метрни ташкил этади.
https://twitter.com/Tetris_Official/statuses/452608804761243648
Геймерлар бинодан 800 метр узоқликда жойлашган бошқарув пулти орқали ўйнашди. «Тетрис» шакллари бино деворига ўрнатилган рангли чироқлар ёрдамида ҳосил қилинди. Одатда бу чироқлар тунда турли геометрик шаклларни акс эттириб ёниб турар эди. Тадбир ташкилотчилари – Френк Ли ва бошқаларнинг фикрича, тунда осмонўпар бино деворида ҳаракатланаётган улкан шакллар тасвири томошабинлар ва ўйинчиларни замонавий технологияларнинг имкониятлари ҳақида ўйлашга ундайди.
«Тетрис» ўйинини россиялик дастурчи Алексей Пажитнов 1984 йилнинг июнида яратган. Ўтган асрнинг 80 йиллари охирида эса у бутун дунё бўйлаб оммалашиб кетган.
Изоҳ (0)