Хитойнинг Тианжин шаҳрида ўтказилаётган «Дэвис Кубоги»нинг Осиё ва Океания минтақасида иккинчи давра учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар берди.
Мазкур беллашувда биринчи бўлиб кортга тушган ўзбекистонлик Денис Истомин хитойлик рақиби Чан Цзэни 6:4, 4:6, 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Фаррух Дўстов ва Ди Ву ўртасидаги баҳсда хитойлик теннисчи устунликка эришди. Фаррух 6:1, 6:7, 6:7, 6:3, 7:9 ҳисобида енгилди.
UzDaily’нинг хабар беришича, 5 апрель куни Истомин ва Дўстов жуфтлик баҳсларида Жи Ли ва Мао Хин дуэтига қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)