• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги халқаро кўргазмалари ўз ишини бошлади (фото)

    Тошкентдаги «Ўзекспомарказ» мажмуасида «Озиқ-овқат саноати — WорлдФоод Узбекистан—2014» ва «Қишлоқ хўжалиги – АгроWорлд Узбекистан—2014» халқаро кўргазмалари очилди. ЎзАнинг маълум қилишича, кўргазмалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Фермерлар кенгаши, Савдо-саноат палатаси ва ИТЕ Узбекистан халқаро кўргазма компанияси томонидан ташкил этилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўн тўртинчи бор ўтказилаётган WорлдФоод Узбекистан—2014 озиқ-овқат саноати ва тўққизинчи АгроWорлд Узбекистан—2014 қишлоқ хўжалиги халқаро кўргазмаларида Хитой, Корея Республикаси, Австрия, Белгия, Болгария, Германия, Испания, Италия, Қозоғистон, Латвия, Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари, Полша, Россия, Руминия, Словакия каби 22 мамлакатдан 150 дан зиёд компания иштирок этмоқда.

    WорлдФоод Узбекистан—2014 халқаро кўргазмасида Белгиянинг ВЛАМ, Фреш Фром Белгиум, Кипcо-Дамаcо, Глаcио ва бошқа компаниялари кенг турдаги гўшт ва сут, денгиз маҳсулотлари, мева-сабзавотларни намойиш этмоқда. Турли салқин ичимликлар, иммунитетни мустаҳкамлайдиган биологик фаол қўшимчалар намойиш этилган Жанубий Корея компаниялари стендлари ҳам бу ерга ташриф буюрганлар эътиборини тортди.

    WорлдФоод Узбекистан—2014 кўргазмаси. Фото: ЎзА

    WорлдФоод Узбекистан—2014 кўргазмаси. Фото: ЎзА

    – Биз WорлдФоод Узбекистан кўргазмасида илк бор қатнашмоқдамиз, – дейди Суннуц компаниясининг хорижий савдо бўйича менежери Ин Юнг Бей (Корея Республикаси). – Кўргазманинг дастлабки кунида ўзбекистонлик ҳамкорлар билан алоқа ўрнатдик ва шартномаларни расмийлаштиришни режалаштирмоқдамиз. Экспозициялар юқори савияда ташкил этилган.

    Бу ерга келганлар озиқ-овқат маҳсулотлари, уларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспертизадан ўтказиш ускуналари, ичимликларни қуйиш ва қадоқлаш технологиялари билан танишди. Масалан, ушбу тадбирда мунтазам қатнашиб келаётган Германия компаниялари гуруҳи гўштни қайта ишлаш, нон ёпиш ва музлатгич ускуналарини намойиш этмоқда.

    WорлдФоод Узбекистан—2014 кўргазмаси. Фото: ЎзА

    WорлдФоод Узбекистан—2014 кўргазмаси. Фото: ЎзА

    – Ушбу кўргазмалар Ўзбекистонда озиқ-овқат саноати изчил ривожланиб бораётганидан далолат беради, – дейди ПЕТКУС Течнологиэ Гмбҳ компаниясининг савдо бўйича бошқарувчиси Федор Франс (Германия). – Ўзбекистон иқтисодиёти катта салоҳиятга эга ва бу ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун кенг имкониятлар яратади. Компаниямиз ғаллани қайта ишлаш билан шуғулланади ва мазкур кўргазмадаги иштирокимиз натижасида ўзбекистонлик ҳамкорлар билан кўплаб шартномалар тузиш имконига эга бўлдик. Бундан кейин ҳам ушбу соҳада ҳамкорликни кенгайтириш ниятидамиз.

    Ўзбекистон озиқ-овқат саноати вакилларининг маҳсулотлари ҳам ҳар йилгидек экспозицияларда кенг майдонни эгаллаган. Салқин ичимликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларнинг қўшимчаларини ишлаб чиқарадиган «Меҳригиё», «Топ Стар Фоод», «Гоод Фоод Гроуп», «Cарлсберг Узбекистан», «Арома Классик», «Агро Браво» корхоналари шулар жумласидандир. Улар кенг турдаги колбаса, сут маҳсулотлари, турли чой навлари, вафли, печене, пряник, шоколод, конфет ва бошқа қандолат маҳсулотларини намойиш этмоқда. «Матимех Восток», «Холод систем сервис», «Энгинееринг Солутионс», «Салар Барака» ва бошқа корхоналар стендларида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда сақлаш ускуналари тақдим қилинган.

    WорлдФоод Узбекистан—2014 кўргазмаси. Фото: ЎзА

    WорлдФоод Узбекистан—2014 кўргазмаси. Фото: ЎзА

    АгроWорлд Узбекистан—2014 қишлоқ хўжалиги халқаро кўргазмасида Европа компаниялари ҳам фаол иштирок этмоқда. Улар ерга ишлов бериш, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва парвариш қилиш, сабзавот ва зираворларни териб олиш учун мўлжалланган қишлоқ хўжалиги техникаси, ғилдиракли тракторлар, ихчам агрегатлар, озуқа ўриш техникасини намойиш қилмоқда.

    Мисол учун, кўргазмада илк бор қатнашаётган Италия компаниялари ерга ишлов бериш ва боғдорчиликка мўлжалланган қишлоқ хўжалиги техникаси, пластик қопламали юқори технологик исссиқхоналар ва бошқа маҳсулотларни тақдим қилди.

    Мамлакатимиз ва чет эллик ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш бўйича замонавий юқори технологияларни жорий қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини инобатга олган ҳолда, ушбу соҳадаги энг сўнгги ишланмаларни намойиш этмоқда. Масалан, Шўртан газ-кимё мажмуасига қарашли «Полипропилен қувурлар» шўба корхонаси полипропилен қувур ва фитинглар, экинларни томчилатиб суғориш учун беркитиш-ростлаш арматураларини намойиш қилмоқда. Хитойнинг Лутиан Мачинерй компанияси вакиллари тадбир иштирокчиларини сув чиқариш насослари билан таништирди. Ушбу суғориш технологиялари халқаро кўргазмага келган фермерларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

    АгроWорлд Узбекистан—2014 кўргазмаси. Фото: ЎзА

    АгроWорлд Узбекистан—2014 кўргазмаси. Фото: ЎзА

    Қишлоқ хўжалиги техникаси, иссиқхона ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқарадиган корхоналар орасида илк бор иштирок этаётганлари ҳам анчагина. Масалан, Пас Реформ (Нидерландия) компанияси инкубация технологиялари соҳасидаги энг сўнгги ишланмаларини тақдим этаётган бўлса, Германиянинг Биг Дутчман компанияси кенг турдаги паррандачилик ускуналарини намойиш қилмоқда.

    – Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигининг жадал ривожланиб бораётгани ва мамлакатингиз бозори катта истиқболга эга экани таҳсинга сазовордир, – дейди Принзен БВ компаниясининг савдо бўйича менежери Эдвин Ваагс (Нидерландия). – Хусусан, Ўзбекистоннинг паррандачилик соҳасидаги катта салоҳиятини инобатга олиб, товуқ тухумларини инкубаторда очириш, жойлаштириш ва қадоқлаш технологиясини тақдим этдик. Ҳамкорлик қилиш учун бир қанча таклифлар олдик. Жумладан, маҳсулотимиз фермер хўжаликлари вакилларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

    03.04.2014, 11:20   Изоҳ (0)   12358
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Таллин порти «Ўзташқитранс» билан шартнома имзолади

    03.04.2014, 10:50

    Навоийда «Саломатлик поезди» шифокорлари 2000 га яқин аҳолини кўрикдан ўтказди

    03.04.2014, 10:28

    Қизилқумда 5,5 минг гектар майдонга саксовул кўчатлари экиш ишлари бошланди

    03.04.2014, 09:55

    Тошкент метроси вагонларига кузатув камераларини ўрнатиш бошланди

    02.04.2014, 21:18

    Қозоғистон Парламенти Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлик ҳақидаги шартнома ратификацияси ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади

    02.04.2014, 16:52

    Самарқандда 95 та маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ташкил этилади

    02.04.2014, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.