Самарқандда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирларга бағишланган семинар-йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
– Мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотларни ривожлантириш, уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмлар, тартиб-таомиллар соддалаштирилмоқда, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳусан Хўжамқулов. — Жумладан, Президент Ислом Каримовнинг 2013-йил 12 декабрдаги «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан 2014-йилнинг 1 январидан нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи миқдори беш баробар, уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори 2,5 баробар камайтирилди.
Тадбирда юқоридаги қарор ва бошқа ме’ёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб қайтарилди.