Сочида 1 апрел, сешанба куни жисмоний тарбия дарси вақтида гимназиянинг саккиз ёшли ўқувчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ру» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, гимназия залида давом этаётган жисмоний тарбия дарси вақтида ўқувчи кутилмаганда йиқилган. Бола ҳодиса жойидаёқ вафот этган. «Кун» нашрининг маълум қилишича, болага «туғма юрак хасталиги» ташхиси қўйилган.
Россия Тергов қўмитасининг Краснодар бўлимидан хабар беришларича, ҳозирги вақтда терговчилар ўлим сабабларини аниқлаш бўйича тиббий текширувлар ўтказишни белгилаган.