Ўзбекистоннинг футбол бўйича миллий терма жамоаси 27 ва 29 май кунлари Уммонга, 3 сентябрьда Иорданияга, 6 октябрьда эса Қатарга қарши ўйнайди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти маълумотига асосланиб «Чампионат.асиа» хабар берди.
Ўзбекистон терма жамоаси Уммонга қарши икки ўйин ва Иордания билан баҳсни Тошкентда ўтказади. Қатар билан учрашув Доҳада ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси келгуси йил январ ойида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги—2015 да иштирок этади. Гуруҳдан КХДР, Хитой ва Саудия Арабистони ўрин олган.
Изоҳ (0)