«Тошшаҳартрансхизмат» АК таркибидаги автобус саройлари томонидан 2013-йилнинг ёз мавсумида болаларни дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳларига олиб бориш ва олиб келиш ишлари ташкил қилинди. Бу ҳақда «Пойтахт транспорти» газетаси хабарига асосланиб «Кун» маълум қилди.
2014-йилда ҳам ана шундай тадбирлар учун жами 1 537 та автобус ажратилиб, 41 та болалар оромгоҳига 60 минг 129 нафар боланинг дам олиши ва бу жараёнда ҳар доимгидек юқори сифатли транспорт хизмати кўрсатиш режалаштирилмоқда.
Жумладан, ўтган йили Оролбўйи минтақаси ва Қорақалпоғистон Республикасидан келган 5 738 нафар болани оромгоҳларга олиб бориш ва олиб келиш учун 124 та автобус жалб қилинди.
Автобуслар ажратилишидан олдин ҳар бир транспорт воситалари Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ТНБ ходимлари томонидан техник кўрикдан ўтказилиб, далолатномалар тузиб борилди.
«Болаларни ташиш ЙПХ ходимлари ҳамда автокорхоналарнинг ҲХБ ходимлари ҳамкорлигида ташкил этилгани натижасида ҳеч қандай йўл-транспорт ҳодисалари содир этилмади», – дейилади газета хабарида.
Изоҳ (0)