News cover

Наманганда аёлларни фоҳишаликка жалб этиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ ушланди

Наманган вилоятида аёлларни хорижга олиб чиқиб, фоҳишаликка жалб этиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 26 апрель куни Поп тумани ҳудудида ўтказилган тадбир давомида Давлатобод туманида яшовчи айрим аёллар ўзларини турли исмлар, жумладан Наргиза, Мафтуна ва Малика деб таништириб, фуқаролар ишончига киргани аниқланган. Улар Давлатобод тумани “Юксалиш” маҳалласида яшовчи аёл билан тил бириктириб, жиноий режани амалга ошириб келган.

Терговда аниқланишича, жиноий схемада воситачилар орқали асосан ёш, турмушдан ажраган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар нишонга олинган. Гуруҳ хорижда яшовчи шериклари орқали аёлларни иш ва юқори даромад ваъдаси билан алдаб, уларни чет элга олиб чиқиш ва фоҳишаликка жалб қилиш билан шуғулланган.

Тезкор тадбир ўтказилган куни ҳам Давлатобод туманида яшовчи, 2001-йилда туғилган аёлни Ҳиндистонга фоҳишалик учун юборишга уриниш вақтида жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги фуқароларни, айниқса хорижда ишлаш билан боғлиқ шубҳали таклифларга ишонмасликка чақирди. Идора ноқонуний ҳолатлар ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни сўради.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида ДХХ ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 26 ёшли аёлни хорижга фоҳишалик учун юбормоқчи бўлган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Қашқадарёда аёлларни Туркияга фоҳишаликка юбориш билан шуғулланган шахс қўлга олингани хабар қилинган. Ҳолат юзасидан гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш чораси қўлланган.

Кеча, 23:49

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: