Бразилиялик врач Виргиния Суарес де Соуза еттита беморни ўлдирганликда айбланаётганди. Эндиликда у 300 нафар беморнинг ўлимида шубҳа остида турибди. Шифокорнинг бундай йўл тутишига асосий сабаб шифохонада жойларни бўшатиш бўлган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Бразилия ҳуқуқ-тартибот органлари беморларга оид бўлган 1800 дан кўпроқ ёзувларни ўрганишмоқда. Улар Куритиба шаҳрида жойлашган Ҳоспитал Эвангелиcо’нинг ети йилдан бери Соуза бошқариб келаётган интенсив терапия бўлимида даволанишган. Ушбу ишни ўрганаётган Марио Лобато маҳаллий телевидениега берган интервьюсида «Биз айни пайтгача 20 та ишни кўриб чиқдик. Яна 300 га яқин ишни кўришга тайёрланаяпмиз» деди.
Текширувларга кўра, шифокор ва унинг ҳамтовоқлари беморларни ўлдиришда асосан битта усулдан фойдаланишган. Улар беморларга мушакларни бўшаҳштирувчи дори беришган. Бу дорини ичган одам сунъий нафас олишга эҳтиёж сезади. Жиноятчилар айни шу дамда кислород боришини камайтириб қўйишган. Натижада беморлар ҳаво етишмаслиги натижасида оламдан кўз юмган. Агарда 56 ёшли Виргиния Суарес де Соузанинг айби тасдиқланадиган бўлса, беморларни ўлдириш бўйича «Ўлим доктори» номини оган Ҳаролд Шимпандан ўтиб кетади. Шимпан ХХ асрда Буюк Британияда яшаган ва 200 дан ортиқ беморни ҳаётига зомин бўлган.
Изоҳ (0)