Наманган вилоятида ўзбошимчалик билан табиий газдан фойдаланган МЧЖ аниқланди, деб хабар беради “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати.
Қайд этилишича, “Ўзэнергоинспекция” Наманган ҳудудий бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказилган. Тадбир давомида Тўрақўрғон туманида фаолият юритаётган “Б.С.С” МЧЖга қарашли ошхона қоидабузарлик учун табиий газ тармоғидан ажратилган бўлишига қарамасдан, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қайта тармоққа уланиб олгани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 129,9 миллион сўм (86,6 минг метр куб табиий газ)ни ташкил этган.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Аввалроқ Тошкент вилоятида 618,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқлангани, Қорақалпоғистонда 222,6 млн сўмлик газни мувофиқлик сертификатисиз сотган заправка жаримага тортилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)