Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 19 та ҳолатда жами 8,1 миллиард сўмлик давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, бекор қилинди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Булар:
- Фарғона туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигидаги 923,2 миллион сўмлик;
- Ғиждувон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими буюртмачилигидаги 878,1 миллион сўмлик;
- Урганч туман тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигидаги 632,4 миллион сўмлик;
- Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти ҳузуридаги академик лицей буюртмачилигидаги 396,9 миллион сўмлик;
- Бувайда тумани ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигидаги 396 миллион сўмлик;
- Сурхондарё 2-сон вилоят перинатал маркази буюртмачилигидаги 306 миллион сўмлик;
- Сурхондарё вилоят физиатрия клиник шифохонаси буюртмачилигидаги 205 миллион сўмлик;
- Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қумқўрғон тумани бўлими буюртмачилигидаги 182,8 миллион сўмлик;
- Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилоят минтақавий филиали буюртмачилигидаги 177,5 миллион сўмлик;
- Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти буюртмачилигидаги 175 миллион сўмлик;
- Хива шаҳридаги 56-сонли айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаб-интернати буюртмачилигидаги 169 миллион сўмлик;
- Конимех туман маданият ва туризм бўлими буюртмачилигидаги 140 миллион сўмлик;
- Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги компетенсияни ривожлантириш институти буюртмачилигидаги 120 миллион сўмлик;
- Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигидаги 108,2 миллион сўмлик;
- Ёшлар ишлари агентлигининг Шароф Рашидов тумани бўлими буюртмачилигидаги 100,5 миллион сўмлик;
- Фарғона шаҳар ҳокимлиги буюртмачилигидаги 89,3 миллион сўмлик;
- Конимех тумани маданият бўлими-туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази буюртмачилигидаги 71 миллион сўмлик давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган.
Шунингдек, “Микрокредитбанк” Сурхондарё вилоят филиали буюртмачилигидаги 1,84 миллиард сўмлик, Тошкент вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси буюртмачилигидаги 1,2 миллиард сўмлик давлат харидларида ўзаро аффилланган шахслар иштирок этгани аниқланган.
Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатларининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили:
- Сурхондарё вилояти — 5 та
- Фарғона вилояти — 3 та;
- Хоразм, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри — 2 тадан;
- Бухоро, Жиззах ва Тошкент вилоятлари — 1 тадан.
Соҳалар кесимида эса таълим ва соғлиқни сақлашга 5 тадан, маҳаллий ҳокимлик ва тизим ташкилотларига 3 та, банк-молия ва маданиятга 2 тадан, транспорт ва ёшларга 1 тадан тааллуқлидир.
Агентликнинг тақдимномаларига асосан мазкур давлат харидлари бўйича харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилинган. Қайд этилган қонунбузилиши ҳолатларига оид тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Бундан олдин Андижонда 1 туп кўчат қарийб 700 млн сўмга сотиб олингани юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирилгани, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган учта давлат харидини бекор қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)