• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров давлатга 1,7 млрд сўм зарар етказганликда айбланмоқда

    Андижон шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилаётган жиноят иши доирасида депутат ва шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровни терговга жалб қилиш мақсадида Андижон вилояти прокуратурасига тақдимнома киритилди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида Баҳром Ҳайдаров ҳокимият ҳузуридаги Ер майдонларини ажратиш бўйича доимий ишловчи махсус комиссия аъзолари билан гуруҳда Ер кодексининг 17, 23, 62-моддалари, қолаверса, президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ҳамда фармойишларига зид равишда жисмоний ва юридик шахсларга аукцион орқали ўзининг ваколатидан қасддан фойдаланиб, ер майдонларини тўғридан-тўғри ажратилиши ҳақида мутасадди мансабдорларга кўрсатма бергани аниқланган.

    Бундан ташқари, ҳоким аслида бекор қилинган ҳужжатларни асос қилиб кўрсатган ҳолда, комиссия далолатномалари ва ер ажратиш тўғрисидаги қарорларига соҳта маълумотлар ва ёзувлар киритиб, 2019—2020 йилларда ер майдонларини ажратиш тўғрисидаги қарор ва фармойишларни қабул қилган.

    Тақдимномага мувофиқ, Баҳром Ҳайдаров жами 8 та ҳолатда 19 618 квадрат метр ерни ноқонуний ажратиш орқали жами 1 миллиард 779 миллион сўм минимал аукцион баҳоси қийматидаги пул маблағларини давлат бюджетига ундирилмай қолишига сабабчи бўлган ва давлат манфаатларига зарар етказган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Шаҳар ҳокимининг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» банди, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а» банди ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятлар таркиби мавжудлиги қайд этилган. Шундан келиб чиқиб, унга нисбатан эҳтиёт чораларини қўллаб лозимгини кўрсатилган.

    Нашрнинг Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга таяниб ёзишича, мазкур хат асосида 3 февраль куни Андижон вилояти прокуратураси томонидан Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашига тақдимнома киритилган.

    «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонуннинг 12-моддасига кўра, депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала тегишинча вилоят, туман, шаҳар прокурорининг ёки юқори турувчи прокурорнинг тақдимномасига биноан халқ депутатлари кенгаши томонидан ўн кун ичида ҳал этилади.

    «Kun.uz» нашрининг қайд этишича, орадан 19 кун ўтган бўлса-да, Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши прокурор тақдимномасини кўриб чиқишга шошилмаяпти. Қолаверса, қонунда халқ депутатлари кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик бериш масаласига доир қарори дарҳол тегишли прокурорга юборилиши ҳам белгиланган.

    Маълумот учун, Баҳромжон Ҳайдаров 2019 йилнинг 26 августида Дилмурод Раҳматуллаев ўрнига шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди. Ўша йилнинг октябрида Андижон шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди.

    Таъкидлаш жоизки, айрим депутатлар шаҳар ҳокимини ерни ноқонуний эгаллаб олганликда айблаб чиққанди. Хусусан, «Gazeta.uz» 2021 йилнинг майида Халқ депутатлари Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг собиқ депутати Шуҳрат Каримов 19-сонли мактабга қарашли спорт майдончаси ҳудудида кўп қаватли турар жой биносининг қурилишини бекор қилишга эришганини ёзганди.

    Шуҳрат Каримов ҳоким Баҳром Ҳайдаровга сўров юбориб, президент қарори (3931-сонли) бузилаётганини маълум қилган. Мактаб маъмурияти ва ота-оналар мактабнинг ўқув корпуси 570 ўқувчига мўлжалланган бўлсада, у ерда 1300 бола ўқиётгани сабаб мактаб учун қўшимча бино қуришни сўраганди.

    Шунингдек, у ҳокимнинг 2021 йил 10 апрелдаги — Элевада Ут Group компанияси томонидан беш қаватли уйни қуриш тўғрисидаги қарори ноқонуний эканини маълум қилган. Собиқ депутат президентнинг 4427-сонли қарорига кўра, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган бўш ер участкалари «E-ijro auksion» орқали кимошдига қўйилмасдан, унинг талаблари бузилганини айтганди.

    Шуҳрат Каримов, шунингдек, журналист Хуршид Далиевнинг Андижонда ноқонуний ер ажратиш ва ноқонуний қурилиш ишлари тўғрисидаги хабарлари сабаб Бош прокуратурага сўров юборган эди. Унинг сўзларига кўра, қонун бузилиш ҳолатлари шаҳар адлия бўлими томонидан ҳам тасдиқланган. У вилоят прокурорларининг мазкур масалалар бўйича ҳаракатсизлиги сабаб уларнинг малакасини шубҳа остига олган ва Андижон прокуратураси ходимларига жамоатчилик баҳосини беришни сўраган.

    Охир-оқибат ўзи муассис бўлган компанияга қарши очилган жиноят иши доирасида депутат дахлсизлиги маҳрум қилинган, кейинроқ эса Каримовнинг ўзи ҳибсга олинганди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва жамоатчилик депутатни қўллаб-қувватлаб чиққанди.

    Андижон шаҳар кенгаши депутати Жаҳонгир Жиянов ушбу ҳолатлар Шуҳрат Каримовнинг интервьюси «Депутат 40 дақиқада Андижон шаҳар ҳокимининг барча кирдикорларини фош қилди» сарлавҳаси билан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилганидан сўнг юз берганини «Дарё»га маълум қилганди.

    Мавзуга доир: Андижон шаҳар ҳокими муаммосини айтган фуқарони ҳақорат қилди. Вилоят ҳокимлиги ҳолатга муносабат билдирди

    22.02.2022, 13:17   Изоҳ (0)   29146
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қарши аэропортида рейси жадвалда бўлмаган 150 нафар йўловчи тўпланди

    22.02.2022, 12:37

    Ўзбекистонда 23 февраль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    22.02.2022, 12:32

    Ўзбекистон томони қоидага хилоф равишда Тошкент шаҳри устидан учиб ўтган Миср самолёти экипажига чора кўришни сўраб хат юборган

    22.02.2022, 12:16

    «Ҳайдовчилик гувоҳномам бор, фақат уйда». Хоразмда рақамсиз Malibu миниб олган 14 ёшли бола қўлга тушди (видео)

    22.02.2022, 11:26

    «Ўзавтосаноат» раҳбари автомобиль сотиб олишдаги навбатларни сотиш схемасини ошкор қилди

    22.02.2022, 10:50

    Алишер Усмонов синглисининг Швейцария банки ҳисоб-рақамидаги пуллари ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинди

    22.02.2022, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда умра хизматини лицензиясиз реклама қилган яна 4 та туроператор жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 19 май, 15:31

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    Дунё | 19 май, 15:00

    “Замон талаби шу”. Актриса Нозанин Ғаффорова профессионал актёрларнинг блогерлик билан шуғулланаётгани ҳақида

    Шоу-бизнес | 19 май, 14:53

    Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги ўтказиш пункти яна 4 ойга ёпилди

    Ўзбекистон | 19 май, 14:41

    Франция ҳиндлар сабаб 8 млрд долларлик ҳарбий битимдан маҳрум бўлиши мумкин

    Дунё | 19 май, 14:28

    “Милан” футболчиси “Манчестер Сити” ҳамда “Реал” ўртасида танлов қилди

    Спорт | 19 май, 14:23

    “Бу ҳафта Украинадаги урушни тўхтатиш учун ҳал қилувчи бўлади” — Фон дер Ляйен

    Дунё | 19 май, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.