Қуритилган мева қўшиб тайёрланадиган ушбу ширинлик меҳмонлар учун айни муддао.
Керакли маҳсулотлар:
- қуритилган ўрик – 200 грамм;
- апельсин шарбати – 50 мл;
- апельсин – 1 дона;
- сабзи – 1 дона;
- ун – 100 грамм;
- қабартма – 1 чой қошиқ;
- тухум – 1 дона;
- шакар – 90 грамм;
- ўсимлик мойи – 2 ош қошиқ;
- ваниль – 1/2 чой қошиқ;
- какао кукуни – 1/2 ош қошиқ;
- зарчава – 1/2 чой қошиқ;
- творог – 400 грамм;
- сметана – 250 грамм;
- шакар упаси – 100 грамм.
- Қуритилган ўриклар ювилади, устидан шарбат қуйилиб, 20-30 дақиқага қолдирилади.
- Печ 180 даражага қиздирилади.
- Апельсин қобиғи ва сабзи қирғичдан ўтказилади.
- Ун элакдан ўтказилиб, қабартма ва туз билан аралаштирилади.
- Тухум шакар билан миксер қилинади. Унга ёғ ва ваниль қўшиб, аралаштирилади.
- Уннинг бир қисми тухум билан аралаштирилади, 6-7 ош қошиқ хамир олиниб, какао билан аралаштирилади.
- Шоколадли хамир пергамент қоғози солинган қолипга солинади ва узун тасма шаклида кесиб чиқилади.
- Хамир 1 дақиқа давомида пиширилади. Қолган хамирга сабзи, апельсин қобиғи ва зарчава қўшилади.
- Апельсинли хамирни какаоли тасмалар устидан қолипга солиб, 8-10 дақиқа давомида печда пиширилади.
- Тайёр бўлган хамир қолипдан олинади ва тескари қисми ўгирилади.
- Бисквит устига янги пергамент қоғози қўйилиб, рулет шаклида ўралади ва совитишга қўйилади.
- Творог, сметана ва шакар упаси блендерда силлиқ бўлгунча аралаштирилади.
- Бисквит очилиб, юзасига крем сурилиб, бир четига қуритилган ўриклар териб чиқилади. Рулет қайта ўралиб, 2-3 соатга музлаткичга қўйилади.
Мавзуга доир:
- Печда пиширилмай тайёрланадиган Шарлотта торти рецепти
- Янги йил дастурхонини қовоқдан тайёрланадиган қаймоқли кекс билан безанг
- Янги йил базмидан кейин саломатлик ва қоматга қандай ёрдам бериш мумкин?
- Янги йил дастурхонидаги салат ва бошқа егуликларни қанча вақт сақлаш мумкин?
- Янги йил шукуҳини ўзида акс эттирган кўзни қувнатувчи ширинликлар (фото)