Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Бекобод шаҳри ҳокимлиги бош мутахассисини ер майдонини ноқонуний тарзда сотаётган вақтда қўлга олди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Аниқланишича, ҳокимлик вакили ўзганинг ишончига кириб, муқаддам бир неча бор судланган қариндоши билан биргаликда унга шаҳар ҳудудидан 1 гектар ер майдони ажратилишида ва мактабгача таълим муассасаси биносини хусусийлаштириб олишда ёрдам беришни ваъда қилган.
Шундан сўнг ундан ноқонуний равишда 128 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- Пора билан қўлга тушган «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» собиқ бош директори 8 йилга қамалди
- Кармана туман халқ таълими бўлими мудири ишдан олинди. У 60 минг сўмлик китобларни 483 мингдан сотишга урингани айтилмоқда
- Самарқандда тадбиркордан 2000 доллар пора олган халқ таълим бўлими мутахассиси ушланди