Ўзбекистонда 8 сентябрь куни COVID-19 га қарши 281 054 доза вакцина қўлланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Шундан 48 023 доза биринчи босқичда, 188 035 доза иккинчи босқичда ва 44 996 доза учинчи босқичда қўлланган.
Шу кунгача Ўзбекистонда жами 15 978 140 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, улардан 1-босқичда эмланганлар 9 787 973 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 4 630 344 нафарни, 3-босқичда эмланганлар 1 559 823 нафарни ташкил қилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар эса 2 710 887 нафарни ташкил қилмоқда.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Андижон вилояти (36 555 доза),
- Фарғона вилояти (36 324 доза),
- Самарқанд вилояти (25 630 доза) банд қилди.
- Фарғона вилоятида 1 837 042 доза,
- Наманган вилоятида 1 776 892 доза,
- Андижон вилоятида 1 716 616 дозани ташкил қилмоқда.