Жиззах вилояти Пахтакор туманида оғир техника босиб кетиши оқибатида вояга етмаган шахс вафот этди, дея хабар қилмоқда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 2021 йил 7 сентябрь соат 17:10 лар атрофида туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига тегишли «Каток» русумли асфальт текисловчи техникада велосипедда юрган вояга етмаган, 2016 йил туғилган болани босиб кетган.
Оқибатда 5 ёшли бола воқеа жойида ҳалок бўлган.
Аниқланишича, воқеага техника хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани, хусусан, техника яқинида назоратчи бўлмагани сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддаси (йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома тузилган.
Мавзуга доир:
- Фарғонада ЙПХ ходимининг талабига бўйсунмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Lacetti’ни 14 ёшли ўсмир бошқаргани аниқланди
- Наманганда йўлдан ўтаётган 22 ёшли пиёда Nexia уриб юбориши оқибатида вафот этди
- Андижонда вояга етмаган бола бошқарувидаги автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда ҳайдовчининг 13 ёшли укаси вафот этди