Самарқанднинг Каттақўрғон ва Қашқадарёнинг Қамаши тумани ҳокимлари коронавирусга қарши эмланди.
Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид Насриддинов 6 август куни Moderna вакцинаси билан эмланди.
Шу куни Қамаши тумани ҳокими Ботир Тоғаев, туман прокурори Баҳриддин Баҳодиров, туман ҳокими ўринбосарлари ва аппарат ходимлари коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг 2-дозаси билан эмланган. Улар вакцинанинг биринчи дозасини 16 июлда олган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов коронавирусга қарши эмлангани ҳақида хабар берилган эди. Ҳокимлардан, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкентнинг Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Жамолов, Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов, Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокими Жонибек Яриев коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинган.
Мавзуга доир: Эмланган ўзбек амалдорлари