Россиянинг Сибир минтақаси, Новосибирск шаҳрида оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл Ватанга қайтарилади, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Маълум қилинишича, 7 июль куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консулхонаси ҳамкорлигида саломатлиги ёмонлашгани туфайли Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлган фуқаро А.О. Новосибирск—Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилишига амалий ёрдам берилди.
Фуқарони Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари кутиб олди ва фуқаро яшаш манзилига кузатилди.
Маълумот учун, агентликнинг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси манзили: Новосибирск шаҳри, Ломоносов кўчаси 55-уй. Телефон: +7 (953) 862-00-07
Бундан аввал Швецияда вафот этган Ўзбекистон фуқаросининг жасади мамлакатга олиб келингани, Россияда қурилиш майдонида йиқилиб ҳалок бўлган 22 ёшли ўзбекистонликнинг жасади мамлакатга олиб келингани ҳамда Кореяда молиявий қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилгани ҳақида хабар берилганди.