Навоий ИЭСда газ сизиб чиқиш ҳолати юз бергани ҳақида хабар берилганди. Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, ушбу носозлик бартараф этилган.
Мазкур носозликни бартараф этиш ишларини хавфсиз бажариш учун станцияга газ таъминоти ва Навоий ИЭСнинг 1-сонли буғ-газ қурилмаси ҳамда 8-, 9-сон энергоблоклари вақтинча тўхтатилган.
Газ қувурида аниқланган носозлик соат 12:45 да бартараф этилган, қувурлар газ билан тўлдирилиб, соат 13:15 да Навоий иссиқлик электр станциясига табиий газ етказиб берила бошланган.
Соат 16:09 да Навоий иссиқлик электр станциясининг буғ-газ қурилмаси ва 8-, 9-сон энергоблоклари умумий тармоққа уланиб, электр энергиясини етказиб бера бошланган.