«Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.
Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан қуйидаги давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади:
- автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш;
- автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш.
2021 йил 1 июлга қадар ДЙҲХХ органларида автоматлаштирилган электрон тизимларнинг ЯИДХПга интеграция қилинган ҳолда тўлиқ ишга туширилиши таъминланади.
2022 йил 1 августдан ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат ЙИДХП орқали тақдим этилади.
Бундан аввал Ўзбекистонда транспортда содир этилган айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдорлари ўзгартирилгани, Шавкат Мирзиёев «парковка» қоидабузарларига солинадиган жарималарни пасайтириш тўғрисидаги қонунни имзолагани ҳамда Ўзбекистонда 18 турдаги маълумот ва ҳужжатнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилиниши ҳақида хабар берилганди.