Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Бектемир–Чирчиқ–Ғазалкент–Чорбоғ автомобиль йўлида маълум вақтларда транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Хусусан,
- 6 май куни соат 09:00 дан 14:00 га қадар Чорбоғ автомобиль йўлининг 34—54 километрлари оралиғи;
- 7 май куни соат 09:00 дан 14:00 га қадар Тошкент–Чорбоғ–Чимён автомобиль йўлининг 34—71 километрлари оралиғи;
- 8 май куни соат 09:00 дан 14:00 га қадар Чирчиқ шаҳри–Чирчиқ Олимпия заҳиралар коллежи автомобиль йўлида транспорт ҳаракати чекланади.