MLS чемпионатидан ўрин олган “Интер Майами” ва “Нью-Йорк Ред Буллс” жамоалари ўртасидаги учрашув бугун, 5 май тонгида бўлиб ўтди.
Учрашув “Интер Майами”нинг 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Месси ўз номига гол ёздириб қўйди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Луис Суарес эса ҳет-трик қайд этди ҳамда Леонинг битта голига ҳаммуаллифлик қилди. Матиас Рохас учрашувда дублга эришди.
“Интер Майами” очколари сонини 24 тага етказиб, мусобақа жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
MLS
5 май, якшанба
“Интер Майами” — “Нью-Йорк Ред Буллс” 6:2
Голлар: 0:1 – 30 Ванзейр, 1:1 – 48 Рохас, 2:1 – 50 Месси, 3:1 – 62 Рохас, 4:1 – 68 Суарес, 5:1 – 75 Суарес, 6:1 – 81 Суарес, 6:2 – 90+7 Форсберг (пенальти).
“Интер Майами”: Келлендер, Вейгандт, Фрейре, Авилес, Негри (Аллен, 84), Бускетс, Грессел (Брайт, 66), Руис (Рохас, 46), Тейлор (Кремаски, 66), Месси, Суарес (Кампана, 84).
“Нью-Йорк Ред Буллс”: Карлос, Данкан, Рейес, Нилис, Толкин, Кармона (Женгаар, 82), Форсберг, Амайя (Элиас Маноэл, 70), Эделман, Морган, Ванзейр (Донкор, 82).
Огоҳлантиришлар: Толкин (25), Данкан (38), Кармона (39), Авилес (57).