Қашқадарёнинг Китоб туманида Nexia-3 ҳайдовчиси ЙТҲга учраб вафот этди.
Воқеа 27 март куни соат 19:00 лар атрофида туманнинг «Қайнар» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 Тошкент—Термиз автомобиль йўлида юз берган. Ж.Т. Nexia-3 автомашинасини Тошкент—Китоб йўналиши бўйича ҳайдаб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва ағдарилган.
Оқибатда ҳайдовчи бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши билан тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган, аммо шифокорларнинг тезкор ҳаракатларига қарамасдан олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Дастлабки суриштирув хулосаларига кўра, ушбу йўлнинг хавфли бурилиш қисмида марҳум автомобилда юқори тезликда ҳаракатланган ва натижада бошқарувни йўқотиб, йўлнинг чап томонига ағдарилиб кетган бўлиши мумкин.
Аввалроқ Қорақалпоғистонда Cobalt йўл четидаги бетонга урилиши оқибатида унинг ҳайдовчиси вафот этгани, Тошкентда Lacetti ва Spark тўқнашуви оқибатида ҳайдовчиларнинг бири шифохонага ётқизилгани, Самарқандда ёмғирли ҳавода юк машинасини қувиб ўтишга уринган Cobalt «КамАЗ» билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.