Хориждан 2020 йил давомида 1629 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири жасади олиб келинган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Вазирликнинг таъкидлашича, бу кўрсаткич ҳам Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги ўлимлар статистикасига киради, лекин COVID-19 статистикасига кирмайди.
Мавзуга доир: ССВ Германияда вафот этган Ўктам Барноевни Ўзбекистонда ҳалок бўлган коронавирус қурбонлари рўйхатига қўшди
Эслатиб ўтамиз, Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг 2020 йил якунлари бўйича демографик ҳолатига доир рақамларни эълон қилганди. Унга кўра, Ўзбекистонда 2020 йилда 175,6 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, ҳар 1000 аҳолига ўлим коэффициенти 5,1 промиллени ташкил этган ва 2019 йилга нисбатан 0,5 промиллега ошган (2019 йилнинг январь—декабрь ойларида кўрсаткич 4,6 промилле бўлган).